- 2024-09-12
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов, Ўрта Осиё давлатлари орасидаги муаммоларни ҳал қилишда даллолларнинг кераги йўқлигини ва бу ҳалқлар орасига ҳеч қандай кучларнинг раҳна сола олмаслигини айтди.
Вазирлар кенгашида И. Каримов қўшни давлатлар орасидаги дов ва келишмовчиликларни ечишда даллолларнинг кераги йуқлигини такидлаб ўтди.
Ўрта Осиёда тинчлик, барқарорлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликнинг ҳоким бўлиши кераклигини айтган Каримов, “Бизлар, муштарак тарих ва маданиятга эга халқлармиз. Аждодларимиз асрлардан бери ёнма-ён қўни-қўшни бўлиб битта дарёдан сув ичиб яшади. Бизларни бир биримиздан ажратиш мумкин эмас ” – деди.
Ўзбекистон ва қўшни давлатлар орасидаги муносабатнинг аҳамияти ҳақида гапирган Каримов ушбу давлатлар орасидаги кўпгина келишмовчиликларнинг Совет давридан қолганини айтди. Бунга Тошкентдан Фарғона водийсига поезд билан бориш учун Тожикистон орқали ўтиш кераклигини, Ўзбекистон учун муаммолар туғдиражак Тожикистон Рогун Гидроэлектиростанцияси проектининг айнан Тошкентда ишлаб чиқилганини мисол тариқасида келтириб, буларнинг Ўрта Осиёдаги қўшничилик муносабатларига зарар етказаётанидан нолинди.
Минтақадаги 5та мустақил давлатнинг ўзларига яраша фарқли манфаатлари бўлишига диққат қаратган Каримов, ушбу давлатлар орасидаги муносабатнинг таранглашувидан манфаат кутаётган баъзи кучларнинг борлиги ҳақида гапирди. Ўша кучларнинг Ўрта Осиё ўлкаларининг кучли бўлишини хоҳламаслигини, аксинча уларни бир-бирига қайраб ўтиришга ҳаракат қилишларини ва сунъий келишмовчиликлар чиқариб, республикаларнинг ривожланишларининг олдини олаётганликларини даво қилди.
Каримов, ўзбеклар минтақада қирғиз, туркман, қозоқ ва тожиклар билан минг йиллардан буён биргаликда яшаганини ва ҳеч қандай кучнинг бу мамлакатлар орасидаги дустликни буза олмаслигига урғу берди. Ўтган ҳафтада Ўзбек-Қирғиз чегарасида, ўзбеклар билан қирғиз чегарачилари орасида жанжал чиқиб ва бунинг натижасида, тумандаги икки давлат орасидаги чегара вақтинча ёпилган эди.