- 2018-07-16
Икки турк олими глобал исинишнинг олдини олиш учун жуда муҳим бир кашфиётни амалга оширишди.
“Nature Communications” журналининг бу ойги сонида эълон қилинган мақоланинг муаллифлари Жанубий Корея KAIST университетида таълим бераётган доктор Али Жўшқун ва доктор Жаъфар Т. Явуз. чиқинди трубаларидан чиқаётган карбонат ангидриднинг атроф-муҳитга бераётган зарарининг олдини олиш учун икки йилдан бери лабораториядан чиқмай изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар азот газини тадқиқ қилди.
Минглаган тажрибалар натижасида азотни севмайдиган бир моддани кашф этдилар. Бунинг ёрдами билан карбондиоксидни азот газидан ажратишга муваффақ бўлган олимлар айни замонда дунё рекордини ҳам ўрнатдилар. Қилган меҳнатлари ҳақида гапириб берган Жўшқун ва Явуз “Кашф этган моддаларимиз нано ўлчамдаги тешикларга эга “губка” шаклида. Уларни бошқалардан ажратувчи кимёвий таркиби “азо” деб номланувчи ва икки азот атомидан таркиб топган –N=N– гуруҳли кашфиётимизнинг асосини ташкил қилувчи газ ажратиш фаолиятини ҳаракатга келтиради. Буни азот газини итариб амалга оширади. Айни вақтда карбондиоксидни боғлаб, танланган ажралмани эркин ҳолга келтиради. Қисқачаси, бутун жараёнга бу кичик азо гуруҳи манба бўлади. Бир электростанциянинг трубаларидан чиқувчи газнинг 15%ининг карбондиоксид ва 75%ини азот ташкил қилиши тасаввур қилинса, бу ажратувчи ишланманинг қанчалик аҳамият касб этиши маълум бўлади” деди.