- 2013-11-04
1999 йилдан бери АҚШда яшаётган Фатҳуллоҳ Гуленнинг МРБ (CIA)га хизмат қилишини таъкидлаган машҳур академик профессор Уильямсдан шов-шувли иддао: “Гуленнинг 50 миллиард долларлик бойлиги бор. У мактаб очган ўлкалардаги қазилма бойликларни АҚШ назоратига ўтказиш учун ҳаракат қилмоқда.”
Ҳозирги вақтда ФҚБ (FBI) консультантларидан бири бўлган профессор Уильямс бир неча йилдан бери Гулен ва унинг жамоати бўйича изланишлар олиб бормоқда. Гуленнинг Пенсильваниядаги қароргоҳигача кирган Уильямс жамоатнинг асл башарасини, режаларини ва янги китоби ҳақида маълумот берди:
Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Мовий Мармара ҳодисасига ва Суриядаги воқеаларга муносабати сабабли Гуленни ўзига душман қилиши ажабланарли ҳолат эмас. Америка Миллий Хавфсизлик маслаҳатчиси Збигниев Брзежинский илгари сурган “Ўрта Осиё турк давлатларини янгича низомга солиш керак” деган таклифи ерда қолмади. АҚШнинг Ўрта Осиёга тўғридан кириб боришига Россия рухсат бермасди. Шунинг учун АҚШ Туркиянинг ичидан “беминнат хизматкор” топиши керак эди. Йиллар давомида Туркиядан ва Араб оламидан “қардошлик, диндошлик” шиорлари остида бир қанча тижорий, диний, маданий, маърифий гуруҳлар Ўрта Осиёга келиб, фаолият юритишди. Улардан анчасига АҚШ “вазифа” бериб синаб кўрди. Ва ниҳоят океан орти хўжайинларининг ишончини Ф.Гулен бошчилигидаги жамоат оқлади. Ўрта Осиёга биринчилардан бўлиб кириб келган Турк лицейлари ва “Замон” газетаси фақат амалдорлар билан бойларнинг болаларига харидор бўлди. Етим боши силаганларига камдан кам одам гувоҳ бўладиган ушбу “Хизмат” ҳаракати маҳаллий ер ости бойликларию конларини ортида АҚШ турган қўғирчоқ ширкатларга сотиш учун енг шимарди.
Шу сабабли собиқ МРБ раҳбарияти унга Яшил кард (Green Kart) беришди. Гулен ўз нутқларида Усмонли империясининг янгидан тирилиши ёки янги исломий дунё ҳақида гапириб, МРБ билан бу борада фикри бир жойдан чиқди. Бўлмаса Гуленнинг Озарбайжон, Туркманистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистондаги мактабларида МРБ агентлари нима қилиши мумкин? Шу сабабли Россия, Украина ва Ўзбекистонда Гуленнинг мактаблари бекитилди. Хитойнинг уйғур минтақасидаги намойишларда ҳам Гуленнинг таъсири бор.
Машҳур академик 2013 йил август ойида ёзган мақоласида шундай деган: “Гуленнинг биносида талаба ётоқхоналари, дам олиш ҳиёбонлари, мусофирлар учун меҳмонхоналар, вертолёт қўниш майдончаси ва ўқ отиш (тир) майдони бор. 100 нафар турк қўриқлайдиган қалъа каби бўлган бу бинонинг атрофидаги қўшнилар бинодан келаётган ўқ овозларидан безовта эканликларинии айтишди. Бунинг устига бино атрофида бир вертолётнинг баъзан жуда пастдан учишини айтишган. Ҳарбийлаштирилган гуруҳ қуроллардан ўқ отишни ўрганаётган қароргоҳда яшайдиган Гулен “терроризмни қоралашини” идаао қилмоқда.
Гуленнинг мактабларида 130 нафар МРБ (CIA) ходими хизмат қилади. Мактаблар ноқонуний наркотик ва қурол-яроғ сотиш орқали молиялаштирилади.
Гулен изн бермагунича аёллар 50 ёшигача турмушга чиқа олишмайди. Улар турмушга чиқадиган эркакларни эса “устоз”лари белгилайди.
Сусурлик ҳодисаси Туркияда давлат ичида яширин давлат қандай қурилганини, мафия ва сиёсат дунёси қанчалик аралашиб кетганини бизга намоён қилган эди. Ҳозирги кунларда мен Сусурлик ҳодисаси ва Фатҳуллоҳ Гулен орасидаги алоқаларни ошкор қиладиган бир китоб ёзяпман.
Гулен жамоати гигант бир героин савдосидан таъминланади. Гулен Яшил кард олиш учун АҚШга мурожаат қилганида 50 миллиардлик маблағи борлигини ҳайъат аъзоларига шипшитиб қўйган эди. Бу маблағ ўзини “фақир” деб таърифлайдиган Гулен учун жуда катта бойлик. Бу бойлик қаердан тўпланди? Ҳайъатга берилган Гуленнинг юқоридаги ҳужжатини эълон қилишим мумкин.”