- 2021-01-04
Россиянинг Новосибирск шаҳридаги рус олимлари миянинг функцияларини уйғотувчи ва бу билан инсон вужудидаги зарар кўрган органларининг тузалишига ёрдамчи бўладиган бир дори ишлаб чиқаришди.
Бу мавзу бўйича “İnterfaks” агентлигига баёнот берган дори ширкатининг бошлиғи Андрей Артамонов бу дорининг дунёда бошқа муқобили йўқлигини айтди. Дори катта кишиларнинг миясига юборган сигналлар билан вужудни янги ҳужайра (стволовы́е кле́тки) ишлаб чиқаришга мажбур қилишини ҳамда бу орқали зарар кўрган органларни топиб, уларни тузатишини билдирган Артамонов “Болаларнинг мияси актив ҳолатда ҳужайра ишлаб чиқаради. Чунки бола ўсмоқда. Катта кишиларнинг мияси ҳам буни ишлаб чиқарса ўлади, лекин буни истамайди. Бизнинг дори эса уни бунга ташвиқ этади” деди.
Бу йили клиник тажрибаларни бошлашини маълум қилган Артамонов “Ҳозирги пайтдаги ҳужайра билан боғлиқ амалиётлар инсонларнинг ички органлари учун ўтказилмоқда. Хавфли бир босқичдамиз. Чунки сунъий йўллар билан қилинган ҳужайралар инсон вужудида кутилмаган жойларда назорат қилиб бўлмайдиган таъсир кўрсатиши мумкин” деб таъкидлади.