Рус чегарачилари Еревандан чиқарилади


  • 7 Март, 2024
  • 38

Арманистон Еревандаги Звартноц аэропортида хизмат қилаётган Федерал хавфсизлик хизматининг чегарачилари ўз ишини якунлаб, чиқиб кетиши борасида мурожаат йўллади.

Арманистон хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорян Еревандаги Звартноц аэропортида чегара назорати хизматини Россия эмас, Арманистон ҳарбийлари олиб бориши кераклигини билдирди.

Григорян “Арманистон ушбу масала бўйича Россияга расмий мактуб йўллади” деди.

Маълумот учун Арманистон рус чегарачилари Россия ҳудудидан ташқарида хизмат қиладиган ягона ўлка. Гюмри, Армавир, Арташат ва Мегрида 4 та Роосия ҳарбийларинин отряди жойлашган. Звартноц аэропортида алоҳида назорат ўтказиш пункти мавжуд.


Бошқа мақолалар