Барселонада теракт


  • 18 Августь, 2017
  • 887

Кеча 17 августда Испаниянинг Барселона шаҳрида Рамбла пиёдалар кўчасида бир минивэн атайлаб одамларни босган. Ушбу теракт оқибатида 13 киши ҳалок бўлиб, 100 дан ортиқ одам жароҳат олди. Испания расмий органларининг хабарига кўра, минивэн ҳайдовчиси полиция билан отишмада ўлдирилган, шериги қўлга олинган.

Барселона полицияси тарафидан берилган илк баёнотда ушбу ҳодисанинг теракт эканлиги маълум қилиниб, кўп сонда қурбонлар ва жароҳат олганлар борлиги айтилди. Террористлар одамларни босиб кейин минивэндан чиқиб, қочишган.

Воқеа юз берган ҳудуд ўраб олинган. Метро йўналишлари ёпилган, шаҳар атрофида қатновчи поездларнинг марказга келиши тўхтатилган. Ҳукумат ахолига вокеа жойига яқинлашмасликни тавсия қилган.

Терактда фойдаланилган минивэнни ижарага олган шахс асли марокколик Испания ватандоши Дрисс Оукабир эканлиги аниқланди. Барселонадан 70 км шимолида терактга алоқадор деб гумон қилинган яна бир автомобиль қўлга олингани маълум қилинди.

Ушбу терактни ДАИШ (Қозоғистонда тақиқланган) террор тўдаси ўз зиммасига олди.

Испаниянинг Каталония мухтор туманида теракт туфайли 3 кунлик мотам эълон қилинди. 


Бошқа мақолалар