Калтаклангач қароридан қайтди


  • 22 Июнь, 2023
  • 179

Мисрда Муҳаммад Иброҳим исмли йигит ўз жонига қасд қилиш учун масжид минорасига чиқди. Иброҳим ҳеч қандай гап билан фикридан қайтмаганлиги атрофга йиғилганларнинг ғазабига сабаб бўлди. Минорага чиққан икки киши йигитни калтаклаш орқали ниятидан воз кечтирди.

Мисрнинг жанубидаги ал-Файйум шаҳрига қарашли Санҳур қишлоғида трагикомедик вазият юзага келди. Қишлоқда истиқомат қиладиган 27 ёшли Муҳаммад Иброҳим ёмон вазиятга тушиб қолганлиги сабабли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди. Бу учун масжид минорасидан сакрашга қарор қилди. Минорага чиққан йигит атрофдаги одамларга ўз жонига қасд қилмоқчи эканлигини айтди.

Йигитнинг ҳамқишлоқлари дарров қутқарувчиларни чақирди. Қутқарувчилар кран ёрдамида минорага яқинлашиб, йигитни ниятидан қайтаришга уриниб кўришда, лекин муваффақиятга эриша олмади. Бундан аччиқланган икки киши минорага чиқиб, Иброҳимни калтаклай-калтаклай пастга олиб тушди. Пастда кузатиб турган ҳамқишлоқлари эса бу ҳолатни олқишлар билан қўллаб-қувватлашди. Бу воқеалар одамларнинг телефон камераларига қайд этилди.


Бошқа мақолалар