Тахт ўйинлари


  • 10 Январь, 2020
  • 608

Британияда қироллик оиласининг Сассекс герцоги шаҳзода Гарри ва аёли герцогиня Меган Маркл сарой мақомларидан воз кечганлигини эълон қилди. Бу хабар бутун дунёда шов-шувга сабаб бўлди. Улар эълонда “Энди инглиз қироллик оиласининг расмий лавозимларини эгалламаймиз. Ўз пулимизни ўзимиз топамиз. Молиявий мустақилликни истаймиз” дейишди. Лекин бунга сабаб оиланинг ичидаги муаммолар, икки келин орасидаги келишмовчилик ва Гарри онасининг интиқомини бобосидан олиш учун эканлигини айтилмоқда. Бундан ташқари, Марклнинг саройда бош ролни Кейт Миддлтонга бериб қўйганлиги ва иккинчи бўлишни истамаслиги ҳам сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Баъзилар Меганнинг шу йўл билан Голливуд фильмларида бош роль ва 2020 йилнинг энг қиммат актрисаси номини қўлга киритмиоқчи эканлигини айтишмоқда. Ушбу қарор ўлка нашрларида Британиянинг Европа иттифоқидан чиқишига берилган “Brexit” номига ўхшатилиб, “Megxit” дея номланди. Қироличанинг бу қарорни телевидение орқали эшитиб, ўзини орқасидан пичоқ егандек ҳис қилаётгани ва Гарридан қаттиқ аччиқлангани ҳам таъкидланди.

Қиролича Елизавета II янги йил табриги учун экран қаршисига чиққанида столда шаҳзода Гарри, аёли Меган Маркл ва ўғиллари Арчининг йўқлиги қироличанинг аразини намойиш қилди.

Маркл ва Гаррининг саройдан кетиши қироллик оиласида бўлиб ўтган тарихий воқеани ёдга солди. 1936 йили қирол Эдвард VIII америкалик Уоллис Симпсонга уйланиш учун тахтдан воз кечганди. Шу тариқа Эдвард ўз истаги билан тахтдан воз кечган илк инглиз қироли бўлганди.


Бошқа мақолалар