- 2023-06-15
Россия сўнгги 10 йилда 570 тонна олтин сотиб олиб, Хитойни ортда қолдирди. Россия олган олтинларининг оғирлиги
АҚШдаги Озодлик ҳайкалининг уч баробарига тенг.
Владимир Путин ўлкани энг йирик олтин харидори ҳолига келтирди.
Россия Марказий банки сўнгги 10 йилда заҳирасига 570 тонна олтин қўшиб, Хитой Марказий банкини ортда қолдирди.
1998 йили Россияда 28 баррель билан бир унция олтин сотиб олиш мумкин эди. Путин ҳокимият тепасига келганидан кейин бу кўрсаткич 2005 йили 11,5га, сўнгра 6,5гача тушди.
Россиянинг олтин сотиб олишдаги юқори кўрсаткичларига қарамай, АҚШ ҳалигача олтин бозорининг якка ҳокими саналади. Олтин заҳиралари бўйича АҚШ 8 минг 134 тонна билан биринчи ўринда, Германия 3 минг 391 тонна билан иккинчи ўринни эгалламоқда. Уни 2 минг 814 тонна билан Италия, Франция, Хитой ва Швейцария таъқиб этмоқда. Рўйхатнинг саккизинчи ўрнини эса 958 тонна билан Россия эгаллаб турибди.
Олтин баҳолари 12 йилдан бери ўсмоқда
Россия олтин тўплаш билан овора бўлаётганда олтиннинг баҳолари кўтарилиб бораяпти. Ўтган йили 7%га ошган олтин баҳоси сўнгги 12 йилдан бери ўсиб келмоқда.
Олтин нархлари дастлабки икки ойда барқарор бўлиб турган бўлса ҳам йил сўнггига қадар 1825 долларгача кўтарилиши тахмин қилинмоқда.