Ватиканда истеъфо иддаоси


  • 12 Февраль, 2013
  • 1210

 Ватикан Католикларнинг руҳоний лидери Папа Бенедикт XVI вазифасидан истеъфо қилишини айтди. Папа истеъфо қарори  ортидан илк баёнотини берди.

Ватикан матбуот котиби Федерико Ломбард Папа Бенедикт (85) XVI нинг 28 февраль куни ўз вазифасидан бўшашини маълум қилди.

Папа истеъфога чиқишини маълум қилганидан кейин бир йиғилишда ўз ҳаракатини “Черковга яхши бўлиши учун истеъфога чиқяпман” деди.

“Ёшим анчага бориб қолгани учун...”

Папа кардиналларга хитобан қилган баёнотида “Тангри ҳузурида виждонимни даъфаларча йўқлагандан кейин ёшим анчага бориб қолгани учун куч-қувватим ўз вазифамни бажаришга мос эмаслигига амин бўлдим” деди.

Папаликнинг вазифасини бажариш учун ҳам ақлан, ҳам жисмонан қувватга эга эмаслигини маълум қилган Папа ўз хоҳиши билан 2013 йили 28 февраль маҳаллий соат билан 20.00да вазифасидан бўшашга қарор берганлигини билдирди.

Ўринбосари аниқланади

Папа ўринбосарини аниқлаш учун кардиналлар мажлисини ўтказишни истади.

Ватикан матбуот котиби Федерико Ломбард ҳам Папанинг истеъфога чиқиши бўйича ўтказган матбуот анжуманида март ойининг охирида янги Папа сайланиши ҳақида хабар берди.

Истеъфога чиқишни бир неча ойдан бери ўйлаб юрарди

Бенедикт XVI 89 ёшли акаси Георг Рацингер Германиянинг Регенсбург шаҳридаги уйида бир хабар агентлигига берган интервьюсида шифокорининг Папага “бундан буён океан ортига саёҳатларга чиқмаслиги кераклигини” тавсия этганлигини ва Папанинг истеъфога чиқишини бир неча ойдан бери ўйлаб юрганлигини айтди.


Бошқа мақолалар