Каспий денгизида янги давр


  • 9 Январь, 2018
  • 856

Каспий денгизи соҳилларидаги давлатлар Қораденгиз ва Оқденгиздаги каби портлардаги давлат назорати учун ҳамкор тизим қуришга қарор қилишди.

Бу ҳақда Қозоғистон инвестиция ва ривожланиш вазирлиги тарафидан 8 январь кунги матбуот анжуманида эълон қилинди.

Баёнотда порт назоратида татбиқ этиладиган усуллар ўзаро мослаштирилган ҳолга келтириши мақсадида Қозоғистон инвестиция ва ривожланиш вазирлигининг соҳил ўлкаларнинг тегишли идоралари билан ҳамкорликда ҳаракат қилиши маълум қилинди. Ҳамкор тизим билан бирга кемалардаги техник хавфсизлик чоралари орттирилиши ва минтақада мавжуд стандартга жавоб бермайдиган кемалардан фойдаланишнинг олди олинадигани таъкидланди. Бу билан Каспий денгизида юз бераётган кема ҳалокатларини камайтириш, экипаж ва йўловчилар саломатлиги билан жон ва мол хавфсизлигини кафолатлаш, юклар хавфсиз шаклда ташилиши кўзланмоқда.

Бошқа тарафдан янги татбиқ орқали яхши техник ҳолатдаги кемаларга қаратилган текширувлар камайтирилиб, бу назорат учун фойдаланиладиган манбалар таҳлика потенциали юқори бўлган кемаларга қаратилади.

Каспий денгизида жами 1600 кема фаолият кўрсатиб, булардан 320 таси Қозоғистонга тегишли. Каспий денгизи соҳилидаги ўлкалар Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Туркманистон ва Эрондан иборат. Қозоғистон эса 2 минг 300 кмлик соҳили билан Каспий денгизида энг узун соҳилга эга ўлка ҳисобланади. 


Бошқа мақолалар