22 минг аъзоси фош бўлди


  • 11 Март, 2016
  • 1186

ДАИШ (Қозоғистонда тақиқланган террористик ташкилот)дан қочган Абу Ҳамад исмли собиқ тўда аъзоси 22 минг террористнинг бутун маълумотларини инглиз “Sky News” телеканалига берди. Разведка ходимлари бу маълумотлар устида иш бошлашди.

Ғарб ўлкалари ДАИШ террор ташкилоти билан қандай курашиш кераклиги ҳақида бош қотираётганида “Sky News” телеканали ташкилотнинг таркиби ҳақидаги маълумотни бутун дунёга эълон қилди. ДАИШдан қочган Абу Ҳамад исмли собиқ аъзосининг 22 минг ташкилот аъзосининг шахсий маълумотлари, манзил ва телефон рақамлари қайд этилган ҳужжатларни “Sky News”га етказганлиги маълум бўлди. Разведка ходимларига кўра, бу маълумотлар шу кунгача ДАИШга алоқадор энг аниқ маълумотлар бўлиб, жуда муҳимдир. “Sky News”нинг интернет саҳифасидан эълон қилинган хабарга кўра, USB флешкадаги ҳужжатлар 51 ўлкадан 22 минг террорист ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган. Маълумотларда Европа разведкаларининг шу кунгача ҳатто хабари ҳам бўлмаган кўплаб террористларнинг исмлари ўрин олганлиги тахмин қилинмоқда. Телеканал ўзларидаги маълумотни разведка хизматига етказилганлигини билдирди.

Ушбу маълумотларда ташкилот аъзоларининг қон гуруҳидан тортиб, оналарининг қизлик фамилияларигача бўлган барча деталлар ўрин олганлиги билдирилди. Абу Ҳамад код исмидан фойдаланган собиқ тўда аъзоси Озод Сурия армияси аъзолигидан ДАИШга қўшилганлигини, бундан пушаймон бўлиб, ДАИШдан қочганлиги маълум бўлди. Абу Ҳамаднинг ДАИШнинг разведка гуруҳларигача кириб боришга муваффақ бўлганлиги, сўнгра бутун маълумотларни бир USBга кўчириб, ташкилотдан қочганлиги аниқланди. Француз хабар агентлиги “AFP”га интервью берган разведка ходимлари “Sky News”га сиздирилган ҳужжатларнинг бурилиш нуқтаси бўлиши мумкинлигини таъкидлашди.

Германиянинг ҳам ДАИШ байроғи остида жанг қилгандан кейин ўлкасига қайтган хорижлик аъзолар ҳақида баъзи маълумотларни қўлга киритганлиги маълум бўлди. Немис федерал полицияси BKAнинг ДАИШдан сиздирилган ҳужжатларга эга эканлигини ички ишлари вазири Томас де Мезьер ҳам тасдиқлади. Булар асосида Ангела Меркел ҳукуматининг ташкилотнинг иш юритиши ва аъзолари таркиби ҳақида маълумотларни қўлга киритиши қайд этилди. 700 дан ортиқ немис ватандошининг ДАИШ сафида жанг қилиш учун Сурия ва Ироққа кетганлиги тахмин қилинмоқда.

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Ироқда ДАИШнинг кимёвий нуқталарини нишонга олди. Операцияда асосан кўздан ёш оқизувчи хантал гази ишлаб чиқариши гумон қилинган нуқталар бомбалангани маълум қилинди. Америка нашрларида ўрин олган хабарларга кўра, ушбу нишонларнинг координаталарини уч ҳафта аввал қўлга олинган ва ташкилотнинг кимёвий мутахассиси бўлган Сулаймон Довуд ал Баккор берган. Ал Баккорнинг сўроқдаги эътирофи ортидан АҚШ ҳарбий самолётлари Ироқдаги баъзи нуқталарни бомбалагани маълум бўлди. Операция ҳақида бошқа маълумотлар берилмади.


Бошқа мақолалар