МРБнинг (CIA) янги раҳбари мусулмонми?


  • 12 Февраль, 2013
  • 1184

 Собиқ Федерал қидирув бюроси (FBI) ходими АҚШлик антиисломчининг иддаосига кўра, Обаманинг Марказий

разведка бошқармаси (CIA)нинг директорлигига тайинламоқчи бўлган Жон Бреннан бу вазифа учун лойиқ эмас, чунки Жон яширинча мусулмонликни қабул қилган.

Жума куни Флорида штатидаги Бока-Ратондаги бир радио дастурида иштирок этган Жон Гуандоло Обама тарафидан МРБ раҳбарлигига қўймоқчи бўлган номзоднинг ўзини яширган мусулмонлардан эканлигини иддао этди.

Авваллари Флорида хавфсизлик кенгаши сифатида фаолият кўрсатган антиислом Бирлашган ғарбий гуруҳи раҳбари Том Трентонинг меҳмони бўлган Виржиниядаги тадқиқот гуруҳининг бошлиғи Жон Гуандоло Обама даврида “Мусулмон биродарлари”нинг АҚШдаги баъзи жиддий лавозимларни эгаллаётганликларига эътибор қаратди.

Гуандоло янги МРБ раҳбари бўлиши кутилаётган Бреннаннинг Саудия Арабистонда МРБ учун хизмат қилаётган вақтида мусулмонлар билан кўп алоқада бўлганлигини, “Хамас” ва “Мусулмон биродарлари” билан жуда яқинлигини ҳамда бунинг натижасида қарши тарафга ўтиб кетганлигини иддао қилди.

Антиисломчи Гуандолонинг ифодасига кўра, МРБ раҳбари Бреннан ё ўз вазифасини уддалай олмайдиган “ношуд”, ё қарши тараф учун ишлаётган бир “хоин”дир.

Гуандоло Бреннаннинг жуда яқин бўлган “Хамас” ва “Мусулмон биродарлари”га мансуб баъзи шахсларнинг ташкилот маслаҳатчилари сифатида ишга олинаётганлигини, АҚШга кўра “террорист” ҳисобланган бу кишиларнинг МРБнинг бу вазифаларида нима иш қилаётганликларини сўради.


Бошқа мақолалар