Кеннеди суиқасдига оид махфий ҳужжатлар очилади


  • 24 Январь, 2025
  • 22

АҚШ Президенти Дональд Трамп ўқотар қурол орқали ўлдирилган собиқ президент Жон Фицджеральд Кеннеди (JFK) суиқасдига оид махфий ҳужжатларни оммага ошкор этишни кўзда тутувчи президентлик фармонини имзолади. Ҳужжатлардан махфийлик муҳри олиб ташланиб, улар халққа тақдим этилади.

Трамп Оқ уйда ташкил этилган имзо маросимида Кеннеди суиқасдига доир махфий ҳужжатларнинг сирли пардасини очиш учун қадам ташлади. Сайлов кампанияси давомида бу ҳужжатларни очишга ваъда берган Трамп, президентлик фармони орқали ушбу ваъдасини амалга оширди.

Фармон нафақат Кеннеди суиқасди, балки унинг укаси Роберт Кеннеди ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мартин Лютер Кинг Жуниорнинг суиқасдларига оид ҳужжатларни ҳам оммага ошкор этилишини кўзда тутади. Бу қадам кўп йиллар давомида мунозара ва фитна назарияларига сабаб бўлган масалаларга ойдинлик киритишни мақсад қилган.

Имзо маросимида Трамп, шунингдек, бир нечта бошқа соҳаларга оид фармонларни ҳам имзолади. Ушбу фармонлар орасида сунъий интеллектга доир тадқиқотларни тартибга солиш, “Илм-фан ва технология бўйича маслаҳат кенгаши”ни тузиш, криптовалюталарга оид ишчи гуруҳ тузиш ва абортга қарши айрим намойишчиларни афв этиш каби масалалар мавжуд.


Бошқа мақолалар