Алмати самолёти қушлар билан тўқнашди


  • 4 Январь, 2021
  • 337

“Turkish Airlines Cargo” авиакомпаниясининг “Boeing 777” самолёти Истанбул аэропортидан ҳавога кўтарилгач, қушлар галаси билан тўқнашди. Самолёт Алматига йўл олганди.

Турк нашрларининг хабарига кўра, TK-6220 рейси эрталаб соат 08:40да парвоз қилган. Қушлар галаси билан тўқнашувдан кейин командир аэропортга қайтишга қарор қилган. Экипаж самолётдаги ортиқча ёқилғини тўкканидан кейин қўнишга муваффақ бўлди.

Тўқнашув натижасида “Boeing 777” тумшуқ қисми ва ҳаво босими приёмниклари зарар кўрган. Самолёт таъмирлашга юборилди.


Бошқа мақолалар