Россия яна 200 тонна олтин заҳираси топди


  • 9 Январь, 2013
  • 1286

Россиянинг Сибир ўлкаси Ёқутистон республикасида 200 тонна заҳирага эга бўлган олтин кони топилди.

Алдан заҳира минтақаси Гора Руднаядаги маъданни қазиб чиқариш билан боғлиқ ишларнинг Федерал агентлик тарафидан бажарилаётганлиги қайд этилди. Россиянинг бепоён Сибирдаги Саха минтақаси олтин ва ёқут заҳиралари билан танилган.

Олтин қазиб чиқариш борасида Хитой 403 тонна билан дунёда биринчи ўринни эгалламоқда. Россия йилда 226 тонна билан Австралия ва АҚШдан кейинги тўртинчи ўринда. Ишлатиш бўйича эса 760 тонна билан Ҳиндистон биринчи ўринни эгаллаган.

Россия олтин саноатчилари бирлиги бошлиғи Сергей Кашуба матбуотга берган интервьюсида 2012 йилда олтин қазиб чиқариш 7%га ортиб, 226 тоннага етганини айтди.

Кашуба Россиянинг илғор олтин қазиб чиқарувчи ширкатларидан “Polyus Gold”нинг лойиҳаларига кўра, 2013 йилда олтин қазиб чиқариш яна 5%га ортишини тахмин қилмоқда. 


Бошқа мақолалар