- 2013-05-29
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон хавфсизлик кенгаши ва ҳукумат йиғилишидан кейин Туркияда 3 ойлик фавқулодда ҳолат эълон қилинганини эълон қилди. Эрдўғон “Одамлар “Фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Энди тақдиримиз ҳарбийлар қўлида” деб ваҳимага тушмасин. Аксинча вилоят ва туман ҳокимларининг ҳуқуқи янада оширилди. Ҳарбийлар уларнинг амри остида бўлишади” деди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон кеча 7 соатга яқин давом этган миллий хавфсизлик кенгаши ва вазирлар маҳкамаси йиғилишидан кейин давлат тўнтаришига уринишда иштирок этганларга қарши самарали ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида 3 ойлик муддатга фавқулодда вазият тартиби киритилишини эълон қилди. Эрдўғон бу қадам мамлакат конституцияси билан тўлиқ мосликда амалга оширилгани ва қонун ёки фуқароларнинг асосий эркинликларини бузмаслигини таъкидлаб ўтди. Фавқулодда вазият расман унинг матни расмий ҳукумат газетасида чоп этилгандан кейин бошланади. Фавқулодда вазиятга кўра, президент ва ҳукумат Туркия парламентини четлаб ўтиб янги қонунлари қабул қилиши, зарурият бўлганда ҳуқуқ ва эркинликларни чеклаши ёки тўхтатиши мумкин бўлади.