- 2021-05-28
Католикларнинг муқаддас маркази Ватикан Фааластинни мустақил давлат сифатида тан олди. У ерда икки давлат ўртасидаги ўзаро алоқалар ҳақидаги тўлиқ кўламли шартнома устида ишлар якунланди. Ҳужжат имзоланиши билан Ватикан Фаластин билан дипломатик муносабатларини расман йўлга қўяди. Бу ҳақида шаҳар-мамлакат матбуот хизмати хабар берди.
Исроил раҳбариятидагилар Ватиканнинг бундай қадамидан ранжиганини маълум қилди.
Айни пайтда Фаластинни 130 дан ошиқ мамлакат тан олган. Бироқ АҚШ, Япония ва Евроиттифоқнинг кўпчилик давлатлариФаластинни расман тан олишмаган.