- 2024-11-18
Россия билан Туркия орасидаги келишмоқчиликни ҳал этиш учун Путинга қўнғироқ қилган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг саъй-ҳаракати натижа бермади.
Президент Нурсултон Назарбоев Туркия бош вазири Аҳмед Довудўғли билан ўтган ҳафта Астанада учрашганидан кейин Россия президенти Путинга қўнғироқ қилди.
Қозоғистон президент админстрацияси тарафидан телефон суҳбати ҳақидаги баёнотда Туркия масаласининг Назарбоев тарафидан кун тартибига келтирилгани маълум қилинди. Лекин Путин ҳар галгидай қилғиликни қилиб қўйиб "мен эмас" дейдиган тирранча баҳонаси ортига яширинди. Назарбоевнинг муросага келтириш ҳаракатига Путиннинг “Орамиздаги муаммо ва қийинчиликларни биз юзага келтирмадик. Биз айбдор эмасмиз. Шу сабабли Туркия биринчи қадам ташлаши керак” деб жавоб берганлиги айтилди.
Кремль эса Назарбоев билан Путин телефон суҳбати ҳақидаги маълумотда Туркия масаласи бўйича гап борганлиги ҳақида лом-мим демади.