- 2016-11-09
Индонезия ва Малайзия Европа иттифоқи билан юз берган пальма ёғи кризисига қарши бирга эътироз билдиришди.
Индонезия агентлиги “Antara”нинг хабарига кўра, Индонезия денгизчилик координация вазири Лухут Панджайтан, давлат президенти Джоко Видодо ва Малайзия бош вазири Махатхир Муҳаммад ЕИнинг пальма ёғи истеъмолини камайтириш ва тақиқлашга йўналтирилган сиёсатига қарши эътирозларини билдирган мактуб жўнатишганини маълум қилишди.
Икки ўлканинг эътирозида пальма ёғи секторидаги фермерларнинг манфаати кўзда тутилганини билдирган Панджайтан 20 миллионлик пальма ёғи фермерининг даромад манбаидан қаттиқ хавотирда эканликларини ва бу сабабли ҳукуматларнинг ҳамкорликда ҳаракат қилишга мажбур бўлганлигини сўзлади.
Бошқа тарафдан ўтган ой охирида Малайзия ва Индонезия пальма ёғи сиёсати шу йўналишда давом этса, ЕИ маҳсулотларини бойкот қилиш билан таҳдид этишганди.
Европа парламенти 2018 йилнинг бошида ўрмонларни йўқ этилиши баҳонаси билан пальма ёғи ишлатилишини чеклаш ва 2030 йилдан эътиборан пальма ёғи бутунлай тақиқланишига қарор чиқарганди.
Дунёдаги пальма ёғининг 90%ини ишлаб чиқарадиган Малайзия ва Индонезия ҳукуматлари бироз вақтдан бери бу қарорга ўз норозиликларини билдириб келишмоқда.