Ўрта Осиё билан Афғонистон рельслар билан боғланади


  • 21 Март, 2013
  • 2908

Туркманистон-Афғонистон-Тожикистон давлати президентлари учрашуви Туркманистоннинг пойтахти Ашхободда ўтказилди.

Бу йиғилишдан асосий мақсад Туркманистон-Афғонистон-Тожикистон темир йўллари лойиҳаси бўйича келишувлар тузиш эди.

Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов мезбонлигида Афғонистон президенти Хамид Карзай ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон иштирок этиши билан учликнинг йиғилиши ўтказилди.

Бу йиғилишдан сўнг матбуот анжумани ўтказган президентлар учрашувнинг жуда аҳамиятли ва фойдали бўлганини таъкидладилар. Бердимуҳамедов бош мавзу бўлган темир йўли лойиҳасининг ҳам иқтисодий, ҳам социал жиҳатдан аҳамиятли эканлигини айтди. Афғонистоннинг иқтисодий жиҳатдан юксалишида ёрдамчи бўлишини билдирган Бердимуҳамедов июнь ойида бу лойиҳани бошламоқчи эканликларини билдирди.

Туркманистон билан Афғонистон орасида 2011 йилида темир йўли қурилишига оид келишув имзоланганини ёдга солган Бердимуҳамедов мутахассислар тарафидан бу лойиҳани амалга ошириш мумкин деб баҳоланганини қайд этди. Туркманистон президенти бу лойиҳа орқали Ўрта Осиёнинг Афғонистон билан йўллари бирлашишини ифода этди.

Афғонистон учун аҳамиятли лойиҳа

Матбуот анжуманида сўзга чиққан Хамид Карзай лойиҳа давлати учун жуда аҳамиятли экани ғақида гапирди. Бу лойиҳани амалга ошириш учун жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилишларини айтган Карзай лойиҳанинг ҳар бир босқичида иштирок этишга тайёр эканлигини ифода этди.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон эса баёнотида 1990 йиллардан бери Ўрта Осиё ўлкалари билан Афғонистонни бирлаштирадиган лойиҳалар устида иш олиб борилаётганини қайд этди. Бу лойиҳани амалга ошириш учун керакли вазирликлар зарур кўрсатмалар олишини билдирди.


Бошқа мақолалар