Исроилнинг узри дунё матбуотида


  • 26 Март, 2013
  • 1213

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху орасидаги телефон суҳбатида Нетаньяхунинг узр сўраши жаҳон матбуотидан кенг ўрин олди.

Оммавий ахборот воситалари бу сўзлашувни “Исроил Туркиядан узр сўради ва кемада жон берган 9 киши учун товон тўлайди” деган гаплар билан муштарийларига етказди.

“New York Times” газетаси: Обаманинг таъсири

Америка “New York Times” газетаси Исроилнинг Туркиядан узр сўрашини АҚШ президенти Обама таъсирида бўлганини ёзди.

Исроилнинг Мовий Мармара кемасига ҳужуми сабабли Туркиядан кечирим-узр сўраши ва товон тўлашни бўйнига олиши АҚШ президенти Барак Обаманинг “дипломатик ғалабаси” сифатида баҳоланди. 

“Jerusalem Post”: Давлат тарихимизда илк бор узр сўрадик

Исроилнинг кўзга кўринган газеталаридан “Jerusalem Post” Нетаньяхунинг Мовий Мармара воқеаси туфайли Туркиядан узр сўрашини “Исроил тарихида илк бор” деб таърифлади.

АҚШ президенти Барак Обаманинг Исроилга қилган сафарида Бош вазир Нетаньяхуни танқид қилганини маълум қилган газета Туркия ва Исроил Бош вазирларининг 3 йилдан бери илк бор муросага келганликларини таъкидлади.

“The Wall Street Journal”

Исроил Бош вазири Беньмин Нетаньяху турк ёрдам кемасига қилинган босқин туфайли Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғондан узр сўради.

“Washington Post”

Исроил лидери Ғазога кетаётган кемага қилинган босқинда тўққиз нафар турк ватандошининг ўлими учун кечирим сўраб, Туркия давлати билан дипломатик алоқаларда аҳамиятли қадам ташлади.

Блумберг

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху 2010 йили Ғазога ёрдам олиб кетаётган кемада ўлдирилган 9 нафар турк учун Эрдўғондан узр сўради.

“CNN”

Исроилнинг Туркиядан 2010 йили 9 нафар туркнинг ўлими билан айбланган кема босиқини сабабли узр сўраши Америка расмий манбалари тарафидан тасдиқланди.

“Usa Today”

Исроил кемадаги қурбонлар учун Туркиядан кечирим сўради.

Мутахассисларнинг изоҳи

Мутахассислар Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяхунинг Мовий Мармара босқини сабабли Туркиядан узр сўраганини ижобий баҳолашди. 

Исроиллик мухбир Нир: Кошки узрни 3 йил аввал сўрасайдик.

Исроил Kanal 2 TV Ташқи ишлар мудири Исроилнинг уч йил аввал 9 нафар туркнинг ўлимига сабаб бўлган Мовий Мармара босқини учун Туркиядан узр сўрашини ва товон тўлашини NTV жонли трансляциясида ижобий баҳолади.

Узр матнини икки тарафнинг ҳам қабул қилганини қайд қилган Нир “Энг камида қилинган хатолар учун узр сўралмоқда. Бу Бош вазир Эрдўғон тарафидан қўйилган шартга ҳам мос тушади” деди.

Исроилнинг узр сўраш одати йўқлигини айтиб ўтган Нир шундай деди: “Исроилнинг аслида дўстона алоқада бўлган давлатнинг ватандошларини ўлдириш одати йўқ. Бу воқеадан сўнг дарров Бош вазир Нетаньяху ўз таъзиясини билдирган эди. Лекин узр ва товон борасида икки тараф келишувга кела олмагандилар. Шу сабабли икки йил мобайнида кўплаган англашмовчиликлар бўлди.”

Арад Нир Исроилнинг узр сўрашда кеч қолганини таъкидлаб “Кошки узрни уч йил аввал сўраганимизда эди. Балки шунда ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Лекин ҳечдан кўра кеч ҳам тузук деган гап бор” деб гапирди. 


Бошқа мақолалар