- 2016-12-15
Бирлашган Араб Амирликларининг тижорий пойтахтидаги Дубай Халқаро аэропортининг халқаро йўловчи ташишда илк маротаба Париж “Charles de Gaulle” аэропортидан ўзиб, дунёда иккинчи ўринга кўтарилгани ҳақида маълумот тарқатилди.
Халқаро аэропортлар кенгаши тарафидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, 2013 йил февраль ойи халқаро йўловчилар ташишда дунёда биринчи ўринни 5,6 миллион йўловчи билан Лондон “Heathrow” аэропорти олди. Иккинчи ўринда 4,8 миллион йўловчи ташиган Дубай, учинчи ўринни эса 4,7 миллион йўловчи билан Париж “Charles de Gaulle” аэропорти эгаллади.
Дубайда қилинган эълонда бу йил бошидан эътиборан Дубайнинг дунёда иккинчи ўринга кўтарилиши ва бунинг кўплаган йўловчилар тарафидан танлангани натижаси эканлиги ифода этилди. Аэропорт раҳбарлари 2015 йилгача Лондондан ҳам ўзиб, хақаро йўловчилар ташиш бўйича биринчи ўринни эгаллашни мақсад қилиб қўйганликларини айтдилар.
Дубай аэропортидан 130 ҳаво йўли орқали олти қитъадаги 220 та аэропортга бориш мумкин. Аэропортдаги йўловчи ташиш эса жорий йилнинг илк икки ойида 13%га кўтарилди.