- 2016-12-19
Шимолий Корея Жанубий Кореяга қарши уруш эълон қилганини маълум қилди.
Корея ярим оролида вазият тобора таранглашиб бормоқда.
Шимолий Корея расмий хабар агентлиги хабарига кўра, Пхеньян бундан кейин Жанубий Корея билан бутун алоқаларни уруш вазиятидагидек олиб боради.
Шимолий Корея лидери Ким Чен Ин кеча давлатидаги барча ракеталарни Тинч океани ва Жанубий Кореядаги Америка ҳарбий базалари томон йўналтирилишга буйруқ берган.
Бу ҳамла Америка армиясига оид икки ядро бомбаси ташийдиган самолётнинг Жанубий Корея билан бирга ўтказаётган амалиётида Шимолий Корея ҳудудлари дахлсизлигини бузганлиги сабабли келиб чиқди.
АҚШ ҳарбий базаларини ўққа тутиши мумкин
Шимолий Кореядаги ракеталар АҚШ ҳудудига етиб борадиган қувватга эга эмас. Лекин АҚШнинг Жанубий Корея ва Япониядаги ҳарбий базаларини бомбардимон қилиши мумкин.