Жанубий Суданда ички уруш тугади


  • 13 Сентябрь, 2018
  • 726

Мухолиф ва ҳукумат Эфиопияда ўтказилган IGAD йиғилишида урушни тугатиш ҳақида келишувга имзо чекишди.

Жанубий Суданлик тарафлар ойлар мобайнида давом этган янги тинчлик музокаралари доирасида якуний тинчлик келишувларини имзолашди.

Эфиопиянинг пойтахти Аддис Абебада ўтказилган 33-ҳукуматлараро ривожланиш ташкилоти (IGAD)давлат ва ҳукумат раислари йиғилишида бир орага келган мухолиф лидер Риек Мачар ва давлат бошлиғи Салва Киир Маярдит тинчлик келишувига имзо чекдилар.

IGAD ҳозирги раиси Эфиопия президенти Абий Аҳмед сўзлаган нутқида келишувни имзолаш муаммоларни ҳал этмаслигини таъкидлаб, ҳар қарашлар фарқ қилганида қуролга ёпишмаслик кераклигига ишора қилди.

БМТ Жанубий Судан миссияси раиси Давид Шерар ҳам имзоланган келишув тинчлик йўлида дастлабки қадам эканлигини айтиб, буни татбиқ қилиш энг қийини эканлигини билдирди.

Судандан 2011 йили ажралиб чиқиб, мустақиллигини эълон қилган давлат раиси Салва Киир 2013 йил 16 декабрда ёрдамчиси Риек Мачарни “тўнтариш ташаббускори” иддаоси билан вазифасидан озод этиши ортидан ички уруш бошланганди.

Ўлкадаги ички уруш ўн минглаб кишининг ҳаётига зомин бўлиб, миилонлаб одамларнинг уйларини тарк этишга мажбур қилганди. 


Бошқа мақолалар