Интернет тезлиги қандай?


  • 6 Августь, 2014
  • 1526

Интернет тезлигини синовдан ўтказиш бўйича жаҳон етакчиси Ookla компанияси  «Интернет-спидометр» ишлаб чиқувчиси Speedtest.net билан ҳамкорликда интернет тезлиги бўйича дунё мамлакатлари рейтингини тузди.

Жами 193 та давлат ичида Ўзбекистон сониясига ўртача 2,7 Мбит тезлик билан 174-ўринни эгаллаб, Африканинг Судан ва Габон давлатлари оралиғида жойлашди.

Рейтингда Қозоғистон 57-ўрин, Қирғизистон 69, Тожикистон 74-ўринларни эгаллаган.

Интернет тезлиги бўйича дунё етакчилари ўнталигига Литва (7-ўрин, 45,5 Мбит/сония) кирди. Латвия 39,3 Мбит/сония тезлик билан 12-ўрин, АҚШ 26,7 Мбит/сония тезликда 27-ўринни банд қилди. Эстония (31-ўрин), Россия (35), Украина (36), Арманистон (54) ва Грузия (58) ҳам рейтингда яхши натижалар қайд этди.


Бошқа мақолалар