- 2022-07-04
Қатар амирининг юнон оролларига сарой қуриш орзуси ушалмай қолди.
Ўтган ой 6та юнон (грек) оролини 8,5 миллион еврога сотиб олган Қатар амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ал Сонийнинг оролда сарой қуриш истагига юнон қонунлари тўсиқ бўлмоқда. Юнон қонунларига кўра, оролларга 250м2 майдондан ортиқ жойга уй қуриш таъқиқланган. Бунга аччиқланган Ал Соний ўз норозилигини “Менинг ҳожатхонамнинг ўзи 250 м2 келади” деган сўзлар билан билдирди. Қатар амири юнон сарҳадларида ўз нуфузини ортдиришга қарор қилган кўринади.
Яна 12 та оролни кўзламоқда
Инглиз “The Guardian” газетасидан жой олган хабарга кўра, Ал Соний сотиб олган ороллари атрофидаги яна 12 та оролни мулкига айлантиришни кўзламоқда. Юнон матбуотида чиққан хабарга кўра эса, Ал Соний сотиб олган ороллари яқинидаги Итхажа оролининг ҳокими Иоаннис Кассианос “Меъморлар ороллардан бирида люкс сарой қуриш учун меҳнат қилишмоқда. Бу туризм соҳаси учун ҳам фойдали бўлади” деди. Лекин бу нуқтада Қатар амири қонунлар олдида кучсиз қолди. Юнон ороллари қанчалик катта бўлса ҳам қуриладиган бинонинг 250м2 дан каттароқ бўлишига изн бермайди. Кассианос “Ал Соний уйида ҳожатхонасининг 250 м2 эканлигини айтиб, норозилигини билдирди. Бундан ташқари, меҳмонларини бемалол кутиб олиши учун ошхонасининг ҳам минг метр квадратдан кам бўлмаслигини истади” деди.