- 2014-08-18
Татаристон прокуратураси ҳижобли ва намоз ўқийдиган ўқувчи ва студентларнинг таълим муассасалари тартиб-қоидаларига зид ҳаракатда бўлгани сабабли текширув бошлади.
Россиянинг Ставраполь вилояти мактабларида ҳижоб тақиқлангандан кейин бу каби воқеалар Татаристонда ҳам юз берди.
Татаристондаги Нижнекамск прокуратураси ҳижобли ва намоз ўқийдиган ўқувчиларнинг ҳолати ўрганилишини талаб этди. Прокуратура иддаономасида ўқувчиларнинг ҳижобли бўлиши ва дарс ораларида намоз ўқишлари мактабнинг ички тартиб-қоидаларига, илмоний давлат қонунларига тўғри келмаслиги маълум қилинди.
Прокуратуранинг талаби аҳоли тарафидан норозилик билан қарши олинди.
Мусулмон ҳуқуқи ҳимоячилари ҳижобли ўқувчилар ҳақлари поймол этилаётганини маълум қилди. Бу ҳақида баёнот берган вилоят Халқ таълими мудири Фирай Ахметов прокуратура талабига қарамай ўқувчи ва ўқитувчиларнинг дарсларга ҳижобли ҳолда қатнашаётганлигини таъкидлади.