- 2013-01-28
Канаданинг Ғарбий Шариа ва Ғаззодаги ҳимоясиз аҳолининг инсоний эҳтиёжларини таъминлаш учун 50 миллион доллар ёрдам пули ажратгани маълум бўлди.
Канада халқаро тикланиш вазири Мари-Клод Бибо Исроил ва Ғарбий Шариага қилган расмий хизмат сафаридан кейин ёзма баёнот билан чиқиб “Канада фақир ва ҳимоясиз фаластинликларнинг эҳтиёжларини таъминлашга қарор қилди” деди. Бибо Фаластинга берилган 50 миллион доллар инсоний эҳтиёжлар ва иқтисодий ўсишга сарфланишини билдирди.
Вазир Бибо ёрдамнинг айниқса аёллар ва ёш қизлар каби Ғаззодаги энг ҳимоясиз гуруҳларнинг ёрдам эҳтиёжларига жавоб беришини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, ёрдамнинг 12,65 миллион долларлик қисми озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш учун, 37,7 миллиони эса иқтисодни кучайтирувчи лойиҳаларга берилади.