110 кило олтин билан қўлга тушди


  • 6 Апрель, 2013
  • 1181

Пасха таътили вақтида Италиядан Швецарияга қуруқлик орқали ўтмоқчи бўлган бир оила 4,5 миллион евро миқдоридаги 110 килограм қуйма олтин билан қўлга тушди.

Италиядан Швецарияга олтин олиб ўтмоқчи бўлган бир оила чегарада божхоначилар тарафидан қўлга олинди.

Италия божхона полицияси Швейцария чегараси яқинидаги Понте Чиассо қишлоғида ўтказилган божхона текширувида катта бир контрабанданинг олдини олди.

Пасха таътили вақтида юз берган ҳодисада полиция уч фарзандли бир оиланинг автомобилини тўхтатди. Назорат вақтида ҳайдовчининг безовталигидан шубҳаланган полиция яна-да синчиклаб текширувга киришди.

Кўп ўтмай автомобилда яширилган 110 килограм оғирликдаги 12 олтин қуйма топилди.


Бошқа мақолалар