- 2020-01-16
Барча пойафзаллар айниқса спорт оёқ кийимлари тезда яроқсиз ҳолга келиб қолади. Бунда тагчарми қандай материалдан тайёрланганлиги муҳим эмас. У хоҳ каучук бўлсин, хоҳ резина тезда ейилиб кетади. Лекин тагчарм учун дунёдаги энг мустаҳкам материал – графендан фойдаланса қандай бўлади? Уҳолда деярли абадий пойафзал ишлаб чиқариш мумкин бўлади. Британиялик ишлаб чиқарувчилар айнан шундай кроссовка ишлаб чиқаришди.
Эслатиб ўтамиз, графен 2004 йили кашф қилинган углероднинг икки ўлчамли шаклидир. Ҳар сафар янги тадқиқотлар графеннинг янгги қирраларини кашф қилмоқда. Инглиз спорт бренди inov-8 ва Манчестер университети тадқиқотчилари ушбу материални кроссовка тагчармида ишлатиб кўришга қарор қилишди. Тагчарм учун ишлатиладиган каучукка графен қўшилганда унинг мутаҳкамлиги 50% га ошди. У эластик ва ейилишга бардошли ҳолга келган.
Манчестер университети доктори Аравинд Виджайарагхаван “Графенни эгиш, чўзиш ва буклаш мумкин. Бунда ҳеч қандай талофат етишдан қўрқмаса ҳам бўлади. Бизнинг технология оддий пойафзалдан икки баробар чидамлироқ пойафзал ишлаб чиқаришга имкон беради. Графен билан бойитилган резина барча қатламга маҳкам боғланади. Ушбу инқилобий маҳсулот спорт оёқ кийими бозорида улкан муваффақиятга эришади. Бундан ташқари графен қопламани вақти келганда қайта тиклаш мумкин. Бу пойафзалнинг умрини янада узайтиради” деб маълум қилди.