11 кун қор остида


  • 8 Апрель, 2013
  • 1357

Шотландияда кутилмаганда босиб қолган қор бўронида бир қўй қор остида 11 кун қолиб кетишига қарамай тирик қолди.

Шотландияда қор бўронида қор тагида 11 кун қолиб кетган совлиқ интернетнинг янги юлдузига айланди. Стюарт Мактер исмли ёш фермер Вигтоуншайрдаги фермасида қор тагида қолиб ўлган қўйларни излаб юриб, 3,5 метр қалинликдаги қор остида тирик қолган қўйни кўриб ҳайратдан донг қотди. 11 кун қор тагида қолган совлиқнинг иккиқат эканлиги маълум бўлди. Ғайриоддий воқеанинг интернетда эълон қилиниши Facebookда қисқа вақт ичида 14500 кишига ёқди.

Ветеринар Кен Флетчер нормал ҳолатда бундай ҳолатда қўйлар 2-3 кун ичида ўлишини, совлиқнинг 11 кундан кейин қор тагидан тирик чиқиши ҳайратланарли ҳол эканлигини билдирди. 


Бошқа мақолалар