- 2017-09-25
Саудия Арабистони валиаҳд принци Муҳаммад бин Салмон, Исроил-Фаластин орасидаги низога бурнини суқди:
Фаластинликлар таклифни қабул қилиб, овозини ўчирсин!...
АҚШ кўмаги билан Саудия Арабистонда идорадан четлатилган қонуний шаҳзода ўрнига валиаҳд бўлиб олган принц Муҳаммад бин Салмон яна океанорти хўжайинларига "думини ликиллатди."
Қўғирчоқ принц Муҳаммад бин Салмон, Америкадан эфирга чиқадиган исроиллик Channel 10 каналига ғалати интервью берди.
"ФАЛАСТИНЛИКЛАР Ё СУЛҲ ТУЗСИН ЁКИ ОВОЗИНИ ЎЧИРСИН!"
Ўтган ҳафта Нью-Йоркда ўтказилган " Яҳудий лидерлар мажлиси"га иштирок этган Муҳаммад бин Салмон, Фаластин ва Исроил орасида анча йилларга чўзилган келишмовчиликларнинг тугатилиши кераклигига урғу берди. Салмон: "Фаластинликларнинг энди ё сулҳ битими қилиши ёхуд овозларини ўчиришлари яхшироқ бўлади" деб, ҳаммани ҳайратда қолдирди.
"Битимга келиш керак"
Салмон: "Охирги 40 йилда фаластинликларга жуда кўп фурсатлар тақдим қилинди. Лекин улар барча таклифларни рад этишди. Энди фаластинликлар учун таклифни қабул қилиш ва битимга келиш вақти етди. Агар буларга рози бўлмайдиган бўлишса, у ҳолда овозларини ўчириб, ғингшиганни бас қилсинлар!" деб гапирди.
Салмон, интервьюсида Саудия Арабистоннинг кун тартибидаги муҳим ишлар қаторида Фаластин муаммоси йўқлигини ҳам таъкидлаб ўтди. У, Саудиянинг биринчи муаамоси Эрон эканлигини гапирди.