Мьянмада суд айбни 3 мусулмонга тўнкарди


  • 13 Апрель, 2013
  • 1115

Мьянма суди ўтган ой юз берган ва 43 мусулмоннинг ўлимига, ўн минглаган мусулмонларнинг ўз уйларини тарк этишига сабаб бўлган ваҳшат ҳодисаларида 3 нафар мусулмонни айбдор деб топди.

Суд ҳайъати бу ҳодисаларга алоқадор бўлган 3 мусулмонни ҳар бирига 14 йиллик қамоқ жазоси тайинлади.

Айбдор деб топилган мусулмонларнинг Меихтила шаҳридаги бир ювелир дўкони соҳиби ва унинг 2 нафар ходими эканлиги маълум бўлди. Айбдор билан буддист роҳиблари орасида соч тўғноғичи туфайли тортишув чиқиб, харидорлар дўкон эгаси бизни калтаклади деб аюҳаннос солган. Бу ҳодиса шаҳарда мусулмонларни тирик нишонга айлантирган ур-йиқитга айланганди.

Мусулмонлар билан буддистлар орасидаги тўқнашувлар бошқа шаҳарларга ҳам тарқалиб, 43 кишининг ўлимига сабаб бўлганди. Юзлаган уй ва ишхоналарга ўт қўйилиб, кўпи мусулмон бўлган 12 минг киши минтақани тарк этишга мажбур бўлганди.

Полиция 2 ҳафта давом этган ҳодисага алоқадор 68 кишининг ҳибсга олинганини маълум қилганди.

Прокуратура эса ўтган ойдаги воқеалар юзасидан мусулмон ва буддистлар устидан 13 хил айблов тайёрлаганликларини айтди.

Бугунгача буддистлардан ҳибсга олингани бўлмади

Полиция кейинги суд мажлисининг 22 апрелда ўтишини ва буддист роҳибини ўлдиришда айбланаётган 7 кишига ҳукм чиқарилишини билдирди. Айбдор деб топилган тақдирда гумондорларнинг қамоққа олиниши мумкинлигини маълум қилди.


Бошқа мақолалар