- 2020-09-30
Мисрнинг демократик йўллар билан сайланган илк президенти ва тўнтариш билан лавозимидан узоқлаштирилган Муҳаммад Мурсий олти йилдан бери суди бўлаётган суд залида ҳушидан кетиб, оқибатда ҳаётдан кўз юмди.
Давлат телевидениясининг хабарига кўра, Мурсий суд залида ҳушидан кетган ва ўзига келмай оламдан ўтган. “ал-Явмас-Саби” газетаси Мурсийнинг жасади керакли процедуралар учун касалхонага етказилганлигини эълон қилди.
Муҳаммад Мурсий собиқ президент Ҳусни Муборакни (1981-2011) истеъфога мажбур қилган 2011 йилги халқ қўзғлони ортидан 2012 йили ўлка тарихида демократик йўллар билан сайланган биринчи президент бўлганди. Мурсий 2013 йил 3 июлда ўша даврнинг мудофаа вазири ва ортидан президент бўлган Абдалфаттоҳ Сиссий тарафидан амалга оширилган ҳарбий тўнтариш натижасида вазифасидан бўгатилиб ҳибсга олинган эди. Мурсий жамоатчиликка “Хамас фойдасига жосуслик” айблови билан кеча суд залига келтирилганди.
Инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти 2017 йил 19 июнда эълон қилган ҳисоботида Муҳаммад Мурсийнинг ҳибсхонада тиббий хизматлардан маҳрум қолганини маълум қилганди. Ҳисоботда Мурсийнинг оиласи ва адвокати билан кўришишга камдан-кам рухсат берилиши ва ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилаётгани таъкидланганди. Мурсийнинг ўлими ҳақидаги илк хабар катта ўғли Аҳмаддан келди. Аҳмад Мурсий "Ота! Аллоҳ ҳузурида учрашамиз" деди.
Туркия президенти Эрдўғон “Twitter” орқали Мурсийнинг суратини бўлишиб, “Тарихнинг энг йирик демократия курашини олиб борган шаҳид Муҳаммад Мурсийга Аллоҳдан раҳмат тилайман” хабарини эълон қилди.