Салмон Саудия бош вазири бўлди


  • 28 Сентябрь, 2022
  • 198

Саудия Арабистонда баъзи раҳбарлар алмашди. Валиаҳд принц Муҳаммад бин Салмон бош вазир лавозимига тайинланди.

Саудия Арабистон қироли Салмон бин Абдулазиз ас-Сауд вазирлар маҳкамасида ўзгаришлар киритди. Қирол Салмон ўлканинг норасмий бошчиси бўлган ўғли валиаҳд принц Муҳаммад бин Салмонни бош вазирликка тайинлади.

Лекин вазирлар маҳкамаси йиғилишларига раислик қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолди.

Яна мудофаа вазири лавозимига бошқа ўғли Холид бин Салмон тайинланди.

Бунгача Саудия Арабистон ҳукуматини қиролни ўзи бошқариб келган эди. Валиаҳд принц эса бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва мудофаа вазири лавозимида эди.


Бошқа мақолалар