Россиянинг энг бой бизнесмени


  • 18 Апрель, 2013
  • 1202

Алишер Усмонов “Forbes” журналига кўра, 2013 йили Россиянинг энг бой бизнесмени номини сақлаб қолди. Унинг сармояси 17,6 миллиард доллар деб баҳоланмоқда. Ўтган йилгига таққосланганда Усмоновнинг капитали 500 миллион долларга камайган.

Иккинчи ўринни тўрт позицияга юқорилаган “Альфа-Групп” бизнес шериги Михаил Фридман 16,5 миллиард доллар билан,  учинчи ўринни 7 ўринга кўтарилган НОВАТЭК раҳбари Леонид Михельсон 15,4 миллиард доллар билан эгаллади.

Тўртинчидан ўнинчи ўрингача “Ренова” компанияси бошчилари Виктор Вексельберг 15,1 миллиард доллар, ЛУКОЙЛ президенти Вагит Алекперов 14,8 миллиард доллар, “Еврохима” директорлар кенгаши раиси Андрей Мельниченко 14,4 миллиард доллар, “Интеррос” компанияси директори Владимир Потанин 14,3 миллиард доллар, НЛМК директорлар кенгаши раиси Владимир Лисин 14,1 миллиард доллар, “Gunvor Group” бизнес ҳамкори Геннадий Тимченко 14,1 миллиард доллар ва “Гражданская платформа” партияси лидери Михаил Прохоров 13 миллиард доллар билан эгалладилар.


Бошқа мақолалар