- 2016-05-25
Яқин вақтларгача уяли телефон бозорининг яккаҳокими бўлган фин технология ширкати “Nokia” 2012 йилнинг сўнгги чорагида 86,3 миллион дона мобил телефон сотиб, 3,9 миллиард Евро фойда кўрганлигини маълум қилди. Фирма ўз олдига қўйган мақсадидан юқори бу кўрсаткичга Windows операцион тизимда ишловчи “Lumia”нинг катта қизиқиш уйғотиши туфайли эришганлигини таъкидлади.
2012 йилнинг 3-чорагида 2,9 миллион дона “Lumia” сотган фирма бу миқдорни сўнгги чоракда 4,4 миллионга етказишга муваффақ бўлди. “Nokia” бу билан бир қаторда сўнгги чоракда Symbian операцион тизимида ишловчи телефонларидан 2,2 миллион дона, арзон баҳоли “Asha” смартфонидан эса 9,3 миллион дона сотилганлигини маълум қилди.
“Apple” ранжитса, “Nokia” хурсанд қилди
Узоқ вақтдан бери энди олдига қўйган мақсадига етиб турган “Nokia”нинг дарров “Samsung” ва “Apple”нинг ҳокимлигига нуқта қўйишини айтиш муболаға бўлар Лекин бу фирмаларнинг “Galaxy” ва “iPhone” серияли телефонларига жавобан анчадан буён "қарши юриш" ахтараётган фин ширкатига “Lumia” орқали эришилган муваффақиятлар бир умид учқуни бўлди.
“Nokia” бу учқунни узоқдан кўра олган инвесторларини ҳам севинтирди. Фирманинг Нью-Йорк биржасида акцияларининг фойдаси сўнгги уч ойда 79%га ошди. Айни вақтда “Apple” акциялари нархи 14%га тушиб кетган. Мутахассислар, сўнгги кўрсатгичлар ширкатнинг ўзига келаётганлигидан дарак берса ҳам, 2013 йил “Nokia”нинг келажагини белгиловчи йил бўлишини айтишмоқда. Шу ҳолда охирги пайтларда “Nokia” акцияларидан катта даромад қилган инвесторларнинг “қайта туғилиш”га инвестиция қилганликларини айтиш ноўрин бўлмайди.