- 2022-10-03
Сингапурда касаллик ҳолати ортиши давом этганидан кейин ҳукумат вакцина олмасликни танлаганлар Covid-19 билан касалланса, уларнинг тиббий фактураларини ўзлари тўлашини маълум қилди.
Сингапурда “ўз истагига кўра вакцина олмаган” коронавирус хасталаридан тўлов олина бошланди. “Guardian”нинг хабарига кўра, ҳукумат вакиллари вакцина олмаган кишилар интенсив терапияга эҳтиёжли бўлганларнинг катта қисмини ташкил этишини билдирди.
Сингапурда эпидемия бошлангандан кейин жами 211 минг киши касалланиб, уларнинг 551 нафари ҳаётдан кўз юмди.
Ўлкада ҳозирги вақтда сингапурликлар билан бирга доимий яшовчилар ва узоқ муддатли виза эгалари, Covid-19 тестлари хориждан қайтгандан кейин қисқа вақт ичида ижобий чиққанлардан ташқари, бутун сарф-харажатлар давлат томонидан тўланмоқда. Лекин ҳукумат 8 декабрдан эътиборан “ўз ҳохишига кўра вакцина билан эмланмаган хасталардан кўрсатилган тиббий ёрдам учун тўлов олишни бошлашини” маълум қилди. Вакцина олиш тиббий томондан мумкин бўлмаган кишилар учун эса тиббий тўловлар аввалгидек давлат томонидан тўланади. Ҳукумат бундан ташқари 31 декабргача биринчи доза билан эмланганлар учун иккинчи дозани олишлари учун муддат беради.