- 2021-02-01
Европарламент узоқ давом этган муҳокамалардан кейин Урсула фон дер Ляйен номзодини сайлаш бўйича келишишди. У Еврокомиссияга кейинги беш йил учун раис сифатида сайланди. Уни тасдиқлаш учун 374 та овоз керак эди. Унга 383 нафар депутат овоз берди.
Ҳозирги раис Жан-Клод Юнкернинг ваколати жорий йилнинг октябрь ойи охирида тугайди. Урсула ўз ишини ноябрь ойидан бошлайди. Урсула фон дер Ляйен номзоди ҳақида Европа сиёсатини тадқиқ қилиш маркази маълумотларида кўплаб танқидлар янгради.
Урсула 2013 йили Германияда мудофаа вазири лавозимига ўтирган илк аёл бўлганди. Сайлов арафасида у Европарламентдаги сайлов натижаси қандай бўлишидан қатъий назар вазирлик лавозимидан истеъфога чиқишини маълум қилганди. Урсула фон дер Ляйен Еврокомиссия раиси лавозимига ўтирган илк аёл бўлди.