2,7 миллион долларлик олмос топди


  • 1 Ноябрь, 2021
  • 239

Англия билан Шотландия чегарасидаги Нортумберленд графлигида исми ошкор қилинмаган кекса аёл уйида тозалик ишларини олиб бораётганида 2,7 миллион долларлик олмос узук топиб олди.

70 ёшли аёл уйини тозалаш вақтида улкан бойлик топиб олди. Исми ошкор қилинмаган аёл эски буюмлар бозоридан уйига кўпгина жиҳозларни сотиб олиб, уйда уларни тозалаш вақтида бир жиҳоз ичидан 2,3 сантиметр катталикдаги кўзи бор узук топиб олади.

Узук кўзининг олмос эканлигининг фарқига бормаган аёл уни уйи яқинидаги бир аукцион уйига олиб боради. Кекса аёлнинг арзон деб ўйлаган узукнинг кўзи 2,7 миллион доллар қийматидаги 34 каратлик олмос эканлиги маълум бўлади. Ушбу тақинчоқ олмосни даражалаш лабораторияси тарафидан сертификатланиб, ўрганиш учун Бельгиянинг Анверс шаҳрига юборилди.

Топилишига кўра “Яширинган олмос” дея номланган олмос 30 ноябрда Лондондаги “Featonby” аукцион уйида ким ошди савдосида сотувга чиқарилади.


Бошқа мақолалар