Россияда кўп қаватли уй портлади


  • 21 Октябрь, 2024
  • 23

Ҳодиса Россиянинг Тамбов вилояти Кирсанов шаҳарчасида 19 октябрь куни саҳар соат 04:55 да турар жой биносида юз берди.

Портлаш беш қаватли бинонинг тўртинчи қаватида юзага келди. Воқеа жойига барча оператив хизмат етиб келди.

Миллий гвардия ходимлари полиция билан бирга тезда хонадонларга кириб, одамларни ёнғиндан хабардор қилишди ва эвакуацияда ёрдамлашди.

8 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилиб, касалхонага жойлаштирилди. 5 нафар кишига шу жойнинг ўзида керакли ёрдам кўрсатилди. Портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлди.

Воқеа жойига терговчи ва криминалистлар келиб, жиноий иш қўзғатилди. Бундан ташқари Тамбов вилояти прокурорининг кўрсатмасига кўра кўп қаватли уйда газ портлаши факти бўйича газ қурилмаларининг ишлаши бўйича қонунга амал қилиниши текширилади.

Портлашдан кейин юз берган ёнғинни ўчириш учун ўт ўчирувчиларга бир соатдан кам вақт керак бўлди. Соат 05:41 да ёнғин бутунлай ўчирилган эди.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, портлаш бинонинг тўртинчи ва бешинчи қаватларига зарар етказган. Ёнғин майдони эса 150 квадрат метрни ташкил этган.


Бошқа мақолалар