Ғарб нашрларининг ирқчи юзи


  • 2 Март, 2022
  • 249

Россия-Украина урушида 6-кун ортда қолаётганда кўп сонли тўқнашув ва бомбардимон хабарлари келмоқда. Бутун дунё урушни кузатаётганида ғарб нашрларида ўрин олган хабарлар ва Украинадан қўшни ўлкаларга кўчаётган одамларнинг аҳволларини баён қилаётганида ирқчи ва одам ажратувчи муносабат одамларда норозилик уйғотди.

Мигрантларга қарши чиққан Европа ҳукуматларининг Украинадан кўчаётганларга очиқ эшиклар сиёсатини юргазиши одамлар эътиборидан четда қолмади.

“Washington Post”да Россиянинг Украинага қарши олиб бораётган ҳарбий ҳаракатлари айтилиб, фашистик муносабатда бўлинди. Хабарда эмигрантларга қарши чиққан ҳукуматлар бир онда очиқ эшиклар сиёсатининг энг катта дастакчисига айланди. Бундан ташқари европалик бир амалдорнинг “Улар оқ танли ва христиан бўлганликлари учун туйғулар ўзгача” деб гапириши одамларга нисбатан дин ва тана ранги жиҳатидан ажратиш бўлаётганини очиқча кўрсатди.

Ушбу нашрларда Украина Ироқ, Афғонистон ёки Сурия каби бошқа ўлкалардан маданийроқ деб баҳоланиб, айтилган одам-миллат ажратувчи гаплар ижтимоий тармоқда норозиликларга сабаб бўлди.

АҚШ “CBS NEWS” мухбири Чарли Дагата жонли эфирда Украинадаги вазиятни гапириб “Украина ўн йиллардан бери хаосда яшаётган Ироқ ёки Афғонистон эмас. Киев - бундай нарсаларни кўришни ҳеч кутмаганимиз маданий европаликлар шаҳри” дейиши шов-шувга сабаб бўлди. Журналистнинг сўзлари “Twitter”да 1,5 миллиондан ортиқ бўлишилди. Фойдаланувчилар журналистга кўплаб танқидий изоҳлар қолдиришди.

“ITV News” мухбири Люси Уотсон бир поезд станциясидан олиб борган репортажида “Украиналикларнинг бошига кутилмаган ишлар тушди. Бу ер учинчи дунё ўлкаси эмас, бу ер Европа” деб гапирди.

Француз канали “BFM TV”да гапирган бошқа бир диктор “Путин қўллаб-қувватлаган Сурия режимининг бомбаларидан қочган сурияликлар ҳақида эмас, европаликларнинг бизникига ўхшаган автомобилларда ўзларини қутқариш учун қочаётгани ҳақида гапиряпмиз” деди.


Бошқа мақолалар