- 2024-07-19
Пандемия туфайли жорий қилинган чекловлар олиб ташланади. Жумладан, 65 ёшдан ошган қарияларга ҳам 2023 йилда ҳаж қилишга рухсат берилади.
Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги 2023 йилги Ҳаж зиёратини ташкил этишда COVID-19 туфайли киритилган чекловларни бекор қилади. Бу ҳақда Al Arabia хабар берди.
“Ҳаж зиёратчилари сони коронавирус пандемиясидан олдинги даражага қайтади, ёш бўйича чекловлар бўлмайди”, деди вазирлик раҳбари Тавфиқ ар-Робиа.
Пандемиядан олдинги 2019 йилда 2,6 миллионга яқин киши Ҳаж зиёратини адо этган. Бироқ пандемия даврида киритилган чекловлар туфайли 2020 ва 2021 йилларда зиёратчилар сони камайди. 2022 йилда эса 1 миллион кишига ҳажга боришига рухсат берилди.
Шу билан бирга, 2022 йилда фақат 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган, тўлиқ эмланган ёки коронавирусга қарши иммунитетга эга, сурункали касалликлари бўлмаган шахслар Ҳаж зиёратини адо этиши мумкин эди. Энди бу чекловлар олиб ташланмоқда.
2023 йилда Ҳаж мавсуми 26 июндан бошланиши керак.
kun.uzдан олинди.