“Митинглар ортида Саакашвили турибди”


  • 28 Июнь, 2019
  • 421

Грузия бош вазири Бахтадзе “Бутун бу юз бераётган норозилик митингларнинг ортида Саакашвили ва унинг агрессив гуруҳлари турибди. Улар ватандошларимизнинг норозилигидан фойдаланиб, конституциямизга тажовуз қилишга уринишди” деди.

Грузия бош вазири Мамука Бахтадзе Тбилисида 8 кундан бери давом этаётган норозилик намойишларга собиқ Грузия президенти Михаил Саакашвилини жавобгар кўрмоқда.

Тбилисида 20 июнда ўтказилган православ парламентлараро ассамблеясига рус депутатининг раислик қилишига норозилик билан бошланган намойишлар 8 кундан буён давом этмоқда.

Парламент биносининг қаршисида тунги соатларда тўпланган намойишчилар ички ишлар вазирининг истеъфосини талаб этмоқда.

Бахтадзе 20 июндан бошланган намойишларни изоҳлаш учун берган матбуот анжуманида парламент биносини қуршаб, ичкарига киришга уриниш ортида собиқ президент Саакашвили турганлигини сўзлади.

Грузия ҳукумати сиртдан қамоққа олиниши ҳақида ҳукм чиқарилган ва 2013 йилдан бери ўлкасига қайта олмаётган ҳамда Украинада яшаётган Саакашвили ва унинг Грузиядаги ҳамфикрларини тартибсизларга жавобгар деб билмоқда. 


Бошқа мақолалар