Ҳиндистонда темир йўл ҳалокати содир бўлди


  • 1 Июнь, 2013
  • 1265

Ҳиндистондаги Ғарбий Бенгал шаҳридан бир неча километр узоқликдаги Жалпагри туманида Маҳананда тезюрар йўловчи ташувчи поезди йўлни кесиб ўтаётган филларни уриб юборди. Натижада, филлардан учтаси ўша заҳоти, яна бири кейинчалик ҳалок бўлган.

Силигури ва Ассам шаҳарларига қатновчи ушбу поезд қатнови тўрт соатга кечиктирилган ва ушбу вақт оралиғида релслардан ҳалок бўлган филлар олиб кетилган. Филларни олиб кетиш учун яқин атрофдаги қишлоқ аҳолисидан ташқари махсус кўтарма кранлар ҳам ёрдамга чақирилган. Воқеа натижасида поезддаги йўловчиларга ҳеч қандай шикаст етмаган.

Филларни поезд йўлидан олиш учун кўтарма кранлар чақирилган

Шаҳар темир йўл станцияси расмийсининг сўзларига қараганда, воқеа филлар қўриқланувчи давлат ўрмонларидан узоқда содир бўлган ва филларнинг белгиланган чегарадан чиқиб кетганлиги ҳақида темир йўл маъмуриятини ёки машинистни ўрмон вакиллари огоҳлантирмаган.

Айтиш мумкинки, айнан ушбу ҳудудда бундай ҳодиса иккинчи бор содир этилиши ва ўрмон вакиллари поезд машинистларидан ушбу ҳудудда паст тезликда ҳаракат қилишларини талаб қилишмоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки бугунги кунда Ҳиндистонда филларнинг умумий сони 26000 дан ошади.

daryo.uz сайтидан олинди.


Бошқа мақолалар