- 2015-03-13
Июнь ойининг илк кунларида бошланган шиддатли ёмғирнинг тўхтовсиз ёғиши натижасида Европанинг кўплаб мамлакатлари сув тагида қолмоқда.
Айниқса, Германиянинг Бавария, Дрезден, Саксония, Ваден-Вютембург каби шаҳарлари аҳолиси азият чекмоқда. Кучли сув тошқини бир инсонни ҳаётдан олиб кетди, икки киши бедарак йўқолди. Биноларнинг 1-қавати деярли сувга ғарқ бўлди.
Чехияда ҳам кучли сув тошқини оқибатида аҳолини эвакуация қилиш ишлари бошлаб юборилган.
Мамлакат ҳукумати сув тошқини оқибатида етказилган зарарларни қоплаш ва қайта таъмирлаш ишларига 270 миллион АҚШ доллари ҳисобида маблағ ажаратадиган бўлди. Влтава дарёсининг сатҳи бир соат ичида 20 сантиметргача кўтарилмоқда. Сўнгги хабарларга қараганда, мамлакат пойтахти Прагада сув тошқини натижасида 6 киши ҳаётдан кўз юмди.