Билл Гейтсни COVID-19ни ясаганликда айблашмоқда


  • 20 Апрель, 2020
  • 525

Дунёнинг энг бой одамларидан бири америкалик миллиардер Билл Гейтс махфий фитначилар теориясидан ўрин олиб, янги коронавирус “яратувчиси” сифатида гавдаланмоқда. Бу ҳақда “The New York Times” газетасининг мақоласида айтилмоқда.

2015 йилидаёқ “Microsoft” асосчиси келажакда инсоният учун энг асосий хавф ядро уруши эмас, балки юқумли вирус бўлишини айтганди. Унинг бу ҳақда гапирган нутқи видеоси кўплаб одамлар тарафидан кўрилмоқда.

Баъзи кишилар Билл Гейтснинг сўзларига турлича маъно беришмоқда.

Ижтимоий тармоқларда 64 ёшли Билл Гейтснинг COVID-19 “яратувчиси” эканлиги ҳақидаги кўплаб видеолар тарқалмоқда.

Ушбу теорияга кўра, у вакцина ишлаб чиқаришида даромад кўриш учун атайин хавфли вирус ясаган. Яна бир теорияга кўра, Гейтс янги коронавирус ёрдамида Ер аҳолисини камайтиришни мақсад қилган.

Нашрнинг таъкидлашича, Гейтсга ҳужум тўлқини у ўзининг “Twitter” аккаунти орқали АҚШ президенти Трампнинг бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига бадаллик тўловини вақтинча бекор қилиш ҳақидаги қарорини танқид қилганидан кейин бошланди.

Бундан ташқари, Гейтс сўнгги ойда бир неча бор ҳукуматнинг эпидемияга қарши кураш чораларини танқид қилганди.

Бил Гейтснинг ўзи махфий фитнада иштироки ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.


Бошқа мақолалар