- 2016-12-15
Хитойлик олимлар “Кўринмас парда” ёрдамида бир мушук ва балиқни кўринмас ҳолга келтиришди.
Тажрибага оид видеода бир аквариум балиғи аквариумга ўрнатилган жиҳоз орқасида кўринмас бўлиб, бошқа бир тасвирда стол устида юрган мушукнинг жиҳоз ортида қолган қисми кўринмас ҳолга келди. Сингапурнинг Нанянг технология университетидан Баила Цанг бош қўшган тадқиқотда атрофдаги нурларни синдириб жисмларни кўринмас ҳолга келтирадиган юпқа шиша панеллар қўлланилди. “Guardian” газетасининг хабарига кўра, тадқиқотчилар кўринмаслик технологиясини жисмларни бутунлай кўринмайдиган қилишга мослаш мумкинлигини ва хавфсизлик ва кузатув ишларида фойдаланиш мумкинлигини маълум қилишди. Корнелл университети кутубхонасининг онлайн архивида эълон қилинган тадқиқотда “аквариум балиғининг алтиген жиҳозининг ичига кирганида кўринмас ҳолга келганлиги ва жиҳоз орқасида қолган ўсимликларни эса бекитиб қолмаганлиги” маълум қилинди. Мушук ўрин олган иккинчи кўринмас жиҳози эса рўпарада ва орқада турган инсонларни кўринмас қилиш учун мослаштирилди. Орқа планга гул ва ўсимлик тасвири, олд тарафга жиҳоз ўрнатилди. Мушук жиҳознинг орқасида турганида вужудининг пастки қисми кўринмайдиган бўлди. Энг қизиғи шу вақтда мушукнинг орқасида учиб юрган сариқ капалак кўриниб турарди.
Бундан ҳам мукаммали ишланиши мумкин
Оптик технологияси билан кўринмасликни таъминлаган жиҳозлар учун илк одим “Imperial College London” тадқиқотчиси сер Жон Пендри тарафидан амалга оширилди. Пендри “эгилувчи оптикнинг жисмлар атрофидаги нурни синдириши ва уларни кўринмас ҳолга келтиришини” маълум қилганди.
Пендри 2011 йили Бирмингем университети тадқиқотчилари билан кальций кристалларидан икки призмани бирлаштириб, кичик жисмларни кўринмайдиган қилувчи бир пирамида ясаганди.
Инглиз олими “Хитойлик тадқиқотчилар амалга оширган технологиянинг катта қадам эканлигини, лекин ушбу технологиянинг ҳайвонларни кўринмайдиган қилишдан ҳам йирикроқ манфаатларга хизмат қилиш керак”лигини айтди.