Москва яқинида авиаҳалокат


  • 12 Февраль, 2018
  • 676

12 февраль куни Москва яқинида йўловчи самолёт ҳалокатга учради. «Саратов авиалиниялари» компаниясига тегишли бўлган Ан-148 русумли Москвадан Орскка йўл олган йўловчи самолёти ҳалокатга учрашидан омон қолганлар йўқ.

Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарқатган хабарда “Бугун Москва вилоятининг Раменский тумани Степанов аҳоли пунктига яқин жойда Домодедова-Орск йўналишидаги Ан-148 йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Самолётда 65 йўловчи ва 6нафар экипаж аъзоси, жами 71 киши бўлган. Тирик қолганлар ҳақида маълумот йўқ” дейилган.

Қишлоқ яқинида самолёт қолдиқлари топилди. Шу билан бирга ҳудудда бошқа бир учиш жисмига тегишли бўлаклар аниқланган.

Ҳалокат жойига жами 150 киши ва 20 дона техника жўнатилган.


Бошқа мақолалар